11:27 | 09.02.24
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Жойларда бироз булутли ҳаво бўлади, вақти-вати билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Гидрометеорология агентлиги ахборот хизмати дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, 9 февраль ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вати билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. Бундай ҳарорат фони февраль ойи биринчи ўн кунлиги охири учун бўлган меъёрий қийматлардан 6-8 даажага кўп бўлди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳарорат кўтарилиши ҳисобига қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида 9 февраль ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 5-8о илиқ, кундуз кунлари 17-19о илиқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: