12:04 | 11.05.24
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қайси банклар ишлаши маълум бўлди. Мазкур банкларда валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Ўзбекистонда 11-12 май кунлари айрим банклар аҳолига қулайлик яратиш учун ишлашни давом этади. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, 2024 йил 11-12 май (дам олиш) кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Булар:
Шу билан бирга «24/7» режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ва тижорат банкларининг мобил иловалари орқали куннинг исталган вақтида валюта айирбошлаш имкониятлари ҳам яратилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: