11:27 | 02.02.24

                       

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қор, ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

3 феврал куни нам ҳавонинг янги қисми кириб келади.

Гидрометеорология агентлиги ахборот хизмати дам олиш куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини элон қилди.

Маълум қилинишича, 2 феврал куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида бироз қор ёғади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқ бўлади.

3 феврал куни Ўзбекистон ҳудудига нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши бошланади. Шанба куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва кечга томон Сирдарё вилоятининг баъзи жойларида ёмғирёғади.

Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

2-4 февраль кунлари кундузги ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади. Кечаси ҳарорат асосан 0-5 даража совуқ, баъзи жойларда 3 даража илиққача кўтарилади. 3-4 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 2-3 феврал кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 2-4 даража совуқ, кундуз кунлари 4-6 даража илиқ бўлади. Якшанба куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: