16:55 | 16.01.24

                       

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди, евро курси эса тушди. Рубл курси ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, доллар курси 6,04 сўмга юқорилаб, 12 минг 415,05 сўмни ташкил қилган.

Евро курси 69,12 сўмга тушиб, 13 минг 515,02 сўм қилиб белгиланган.

Рубл курси ўзгаришсиз қолган, яъни 141,66 сўмга тўғри келган.

Маълумот учун ушбу алмашинув 17 январ, чоршанба кунидан бошлаб амал қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: