16:56 | 17.01.24

                       

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

Ўзбекистонда доллар ва евро курси кўтарилиб, рубл курси пасайди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, доллар курси 11,95 сўмга кўтарилиб 12 минг 427,00 сўм қилиб белгиланган.

Евро курси 1,83 сўмга кўтарилиб 13 минг 516,85 сўмга тўғри келган.

Рубл курси эса 0,98 сўмга камайиб 140,68 сўмни ташкил қилган.

Маълумот учун, ушбу алмашинув 18 январ, пайшанба кунидан бошлаб амал қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: