16:55 | 12.01.24

                       

Ўзбекистонда доллар курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси тушди, рубл курси эса кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича доллар курси 14,12 сўмга пастлаб, 12 минг 401,88 сўм қилиб белгиланган.

Евро курси ҳам 16,72 сўмга камайиб, 13 минг 596,18 сўмга тўғри келган.

Рубл курси 0,90 сўмга юқорилаб, 140,67 сўмни ташкил қилган.

Маълумот учун ушбу алмашинув 15 январ, душанба кунидан бошлаб амал қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: