17:46 | 15.01.24

                       

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди

Хорижий валюталарнинг 16 январдан амалда бўладиган сўмга нисбати эълон қилинди.

Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қиймати эълон қилинди. Марказий банк маълумотларига кўра, янги кўрсаткичлар 16 январ кунидан бошлаб амалга татбиқ этилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,13 сўмга ошди ва 12 409,01 сўмни ташкил қилди.

Фото:«Bugun.uz»

Евро курси эса 12,04 сўмга камайиб, 13 584,14 сўм этиб белгиланди.

Россия рублининг курси эса 0,99 сўмга кўтарилиб, 141,66 сўмни ташкил этди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: