20:39 | 10.06.24
Ўзбекистонда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган. Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ҳолат юзасидан маълумот берди.
Республикада 541 та ҳолатда амалда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев маълум қилди.
Қайд этилишича, Президентининг Фармони ижроси таъминлаш мақсадида жорий йилнинг «баҳор мавсуми» да 125 миллион туп дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш, «яшил боғ», Яшил белбоғ” ташкил этиш борасида 07.03.2024 йилда Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинган.
Фармойишга мувофиқ баҳор мавсумида 139 миллион туп дарахт экилиши таъминлангангилиги тўғрисида электрон платформага киритилган.
Прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 500 минг туп дарахт ва буталар экилган, «прокурор боғлари» ташкил этилган. Шунингдек, Прокуратура органлари томонидан Экология вазирлиги ва бош прокуратура ўртасида самарали идоралараро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бундан ташқари, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва дарахтларни кесишга эълон қилинган мораторий ижроси ўрганиб борилган.
Аниқланган ҳолатлар:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: