23:15 | 04.06.24

                       

Ўзбекистонда экстремал туризм ривожлантирилади

Ўзбекистонда экстремал туризм ривожлантирилади.

«Бойсун баҳори» халқаро этно-фестивали ўтказилаётгани натижасида Сурхондарёда сайёҳлар оқими 4 карра кўпайди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, ёшларнинг экстремал туризмга қизиқиши йилдан-йилга ошаяпти. Бунинг учун Бўстонлиқ, Паркент ва Айдаркўлда имкониятлар етарли. Мўйноқда ҳам парашют билан сакраш ва ҳаво дайвинги экстремал туризмини ривожлантириш мумкин. Бунинг учун алоҳида ҳаво ҳудуди бўлиши керак.

Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилишга топшириқ берилди.

Маълумот учун, Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ўтказиладиган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали меҳмонларига янада қулайлик яратиш мақсадида 7 май куни Андижон–Термиз–Фарғона ва Нукус–Термиз–Нукус йўналишларида қўшимча чартер авиақатновлар йўлга қўйилган.

Фоторепортаж: Очиқ осмон остидаги санъат байрами — «Бойсун баҳори»

Фоторепортаж: Сурхондарёда «Бойсун баҳори» фестивалининг очилиши

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: