21:57 | 02.06.24

                       

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди. Ушбу вилоятда бир порция паловнинг нархи 19 минг сўмни ташкил этади.

Статистика агентлиги матбуот хизмати май ойида вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархи тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, ҳудудлардаги умумий овқатланиш муассасаларида кузатув ўтказилган. Унга кўра, Наманган бир порция паловнинг ўртача нархи энг арзон сотиладиган вилоят деб топилган — 19 900 сўм. Энг қиммат палов эса Тошкент шаҳрида — 30 200. Қуйида вилоятлардаги бир порция паловнинг нархлари очиқланган:

  • Қорақалпоғистон Р. – 24 300 сўм;
  • Андижон вилояти – 24 600 сўм;
  • Бухоро вилояти – 28 600 сўм;
  • Жиззах вилояти –26 200 сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 27 900 сўм;
  • Навоий вилояти – 24 400 сўм;
  • Наманган вилояти – 19 900 сўм;
  • Самарқанд вилояти – 27 300 сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 25 800 сўм;
  • Сирдарё вилояти – 23 500 сўм;
  • Тошкент вилояти – 25 400 сўм;
  • Фарғона вилояти – 23 300 сўм;
  • Хоразм вилояти – 27 600 сўм;
  • Тошкент шаҳри – 30 200 сўм.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: