13:51 | 07.04.24
Қашқадарё иккинчи, Тошкент учинчи ўринда. Ўзбекистонда энг кўп гўшт қайси вилоятда етиштирилиши маълум бўлди.
Гўшт етиштиришнинг энг юқори улуши Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида республика бўйича жами 2,8 миллион тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,9 фоизни ташкил этди.
Гўшт етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Самарқанд вилояти (11,5 %) ҳиссасига тўғри келди.
Шу билан бирга, Қашқадарё (11,5 %), Тошкент (10,8 %) ва Бухоро (10,5 %) вилоятларида ҳам гўшт етиштиришнинг юқори кўрсаткичлари қайд этилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: