17:57 | 27.02.24

                       

Айримларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пули тўланади

Ўзбекистонда кимларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пули тўлананиши айтилди. Адлия вазирлиги бунда қандай кўрсаткичлар орқали баҳоланиши ҳақида маълумот берди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (165 минг сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.

Мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: