19:15 | 05.02.24

                       

Ўзбекистонда фармацевтика бозори ҳажми 2 млрд долларга етди

Мирзиёев антибиотик қабул қилиш устидан назорат умуман йўқлигини танқид қилди. Протоколларга амал қилмасдан, «пул ишлаш» учун фарм-компаниялар фойдасига рецепт ёзилаётганини айтди.

Ўзбекистонда фармацевтика бозори ҳажми 2 миллиард долларга етди. Шундай бўлса ҳам, бу бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши физик ҳажмда 40-45 фоиз бўлса-да, пул қийматида 20 фоиздан ошмайди. Бу ҳақда президент иштирокидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, маҳаллий ишлаб чиқариш бинт, спирт, шприц, анальгин ва цитрамондан нарига ўтмаяпти. Дориларни яширин айланмаси бўйича етарли чоралар кўрилмаяпти.

Дори воситаларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

«Айниқса, антибиотик қабул қилиш устидан назорат умуман йўқ. Протоколларга амал қилмасдан, ‘пул ишлаш’ учун фарм-компаниялар фойдасига рецепт ёзиляпти.

Бундан халқимизни соғлиғи ҳам, чўнтаги ҳам зарар кўраяпти», — деди Президент.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: