8:51 | 08.02.24

                       

Ўзбекистонда Германия технологлари мактаби ташкил этилади

Германия тўқимачилик технологиялари кунлари давомида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда «Textima Export Import» ва Германия тўқимачилик ташкилотлари иштирокида Ўзбекистонда тўқимачилик ускуналари технологларини тайёрлаш юзасидан келишувга имзо қўйилди.

Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик саноати учун технологлар мактабини ташкил этади.

Фото: «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ахборот хизмати

Бу бўйича «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда «Textima Export Import» ва Германия тўқимачилик ташкилотлари иштирокидаги учрашувда келишилди.

Хусусан, Германия технологлар мактаби ўзбек тўқимачилик саноати корхонлари технологларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни назарда тутади.

Шу билан бирга, лойиҳа Германия технологияларида ишлаш бўйича малака ва ускуналар билан ишлашда унумдорликни оширишга қаратилган.

Ушбу Мактаб Германиянг Gesamtmasche конфедерациясининг Ўзбекистон тўқимачилик саноати трансформацияси лойихаси доирасида амалга оширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: