17:07 | 05.06.24

                       

Ўзбекистонда ҳафта давомида хавфли ультрабинафша нурланиш кузатилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида хавфли ультрабинафша нурланиш кузатилади. Нурланиш турли хил касалликларга сабабчи бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда ҳафта ичида экстремал ультрабинафша нурланиш кузатилиши маълум бўлди.

Хабар берилишича, ультрабинафша таъсири май ойининг охирларидан бошлаб то сентябрь ойининг бошларигача кучли бўлади. Йилнинг бошқа пайтларида эса зарарли нурлар таъсири деярли сезилмайди.

Охирги вақтларда магнит бўронларнинг кучайиши, қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси меёридан ошиши, иссиқлик кучайиб бориб, бу йили ёзда хатто аномал даражага етиши ҳақида хабарлар интернет тармоғида тез-тез эълон қилинмоқда. Бу ҳодисалар айрим инсонлар соғлигига жиддий таъсир кўрсатиши боис мутахассислар томонидан эҳтиёт чорралари борасида тавсиялар ҳам бериляпти. Мутахассисларнинг таъкидлашича, экстремал ультрабинафша нурланиш кузатилиши пайтида қуёш нури аллергик реакциялар келтириб чиқаришдан эҳтиёт бўлиш лозим. Хусусан, тернинг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида фотодерматоз касаллиги юзага келиши мумкин. Бу каби касалликга чалинган одамлар тўғридан-тўғри қуёш нурларидан сақланиши лозим.

«Фотодерматоз ҳам қисман мавсумий касаллик. Асосан, май ойларида, кунлар иссишни бошлаган пайтдан авж оладиган касаллик. Бу ерда асосан терининг зарарланадиган қисми, очиқ қисмига яъни енги калта бўлган кийим кийилгандан кейин бўлиши мумкин ва юз соҳасида, тер соҳасида қизариб, тошмаларнинг тошиши, куйганга ўхшаган белгиларни пайдо бўлиши ва борабора айниқса аллергияни чуқур даражасига етгандан кейин экзамалаш формага ҳам ўтиши мумкин» — деди аллерголог Фарҳод Муҳсинов.

Қуёш нурлари инсон танаси учун қанчалик ёқимли ва ҳузурбахш туйилмасин, мутахассислар бу мавсумда қуёш остида узоқ вақт қолмасликни тавсия қилишди. Айниқса, аллергияга мойил кишилар ушбу фаслда янада эҳтиёткор бўлишлари лозим.

«Агар бемор ўзи сурункали равишда фотодерматитлар билан, қуёш нурига аллергия билан касалланадиган бўлса, индекс кўтарилганда, қуёш куйдирадиган даражага етганда, қуёшдан максимал даражада сақланиш керак. Қуёшдан аллегрия қўзийдиган пайтда махсус гипааллергин пархез сақлашлари керак. Агар бу қўзиса, бунга параллель равишда қўшимча турли туман аллергияга бой бўлган нарсалар истеъмол қилинса, бу ҳолат янаям жадаллашади ва беморнинг авҳоли оғирлашишига олиб келади» — деди мутаххасис.

Ультрабинафша нурларлар катарактанинг ривожланишига ҳам сабаб бўлади. Шу сабабли, бундай кунларда соат 10:00 дан 16:00 гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик зарур.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: