12:19 | 04.03.24
«Ўзгидромет»га кўра, ҳафта давомида ҳароратнинг илиқлашиши кузатилади, жойларда 18 даражагача илиқ бўлади. Барча вилоятларда ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин.
«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Маълум бўлишича, кундуз кунлари ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади, ҳароратнинг кўтарилиши иш ҳафтасининг охиригача давом этади. 4-7 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
8 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. 4 март куни кундузи ҳаво ҳарорати 4-9 даража илиқ бўлади, сўнг ҳафта охиригача ҳарорат 13-18 даража илиққача аста-секин кўтарилади. Ҳарорат кечаси 2-5 даража совуқдан 2-5 даража илиққача кўтарилади.
Шамол асосан шарқий йўналишда ўртача тезликда эсади, 8 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди. 5-6 март кунлари республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
6-7 март кунлари айрим тоғли ҳудудларда, 8 мартда тоғли ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. 6-7 мартда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: