11:53 | 26.02.24
Қишнинг сўнгги кунларида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Унга кўра, ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб туради, 4 вилоятдан ташқари барча ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Мамлакат бўйлаб меъёрдан 2-5 даражага паст ҳарорат бўлиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қайд этилишича, қишнинг сўнгги кунлари ва баҳорнинг биринчи куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавонинг беқарор шароити сақланиб туради. 26-29 февраль ва 1 март кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва бугун кундузи Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ушбу кунларда республика бўйича меъёрдан 2-5 даражага паст бўлган ҳарорат сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража, шимолда 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ атрофида бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.
28 февраль ва 1 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳафтанинг қолган кунлари эса асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари 1-4 даража совуқ, кундуз кунлари 3-6 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: