15:21 | 19.02.24

                       

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилиши маълум қилинди

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди. Ҳарорат асосан кечалари 3-8 даража совуқ, шимолда 7-12 даража совуқ, баъзи жойларда 16 даража совуққача тушади.

Янги ҳафта давомида ўтган ҳафтада Ўзбекистон ҳудудига кириб келган совуқ ҳаво массаси ўз таъсирини сақлаб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8 даража совуқ, шимолда 7-12 даража совуқ, баъзи жойларда 16 даража совуққача, кундуз кунлари 19—20 февралда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 21—23 февралда 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

19 феврал куни кундузи вилоятларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

20 февралда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бир оз қор ёғиши мумкин.

21—23 феврал кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиш хавфи бор.

Тошкентда 19 феврал куни кундузи, шунингдек 20 февралда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан қор ёғади. 21—23 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 19—20 февралда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 21—23 февралда 0-5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: