12:19 | 19.02.24

                       

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда ҳафта давомида нисбатан совуқроқ ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда ҳарорат -16 даражагача пасайиб, қор ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжуд.

Ўзгидромет ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8 даража, шимолда 7-12 даража совуқ, баъзи жойларда 16 даража совуққача, кундуз кунлари 19-20 февралда 3 даража совуқ 2 даража илиқ, 21-23 февралда 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

19 февраль куни кундузи кўпчилик вилоятларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

20 февралда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин. 21-23 февраль кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: