20:21 | 22.04.24

                       

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди. 22—23 апрелда айрим жойларда сел-сув тошқинлари эълон қилинган.

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида бугун, 22 апрел ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 22 апрел санасида фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ҳамда Фарғона водийсининг баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

23 апрелда куннинг иккинчи ярмида фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 24 апрелда эса Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди.

Шунингдек, 25—26 апрел кунлари республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ушбу кунларда ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Ҳарорат асосан кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 24-29 даража бўлади.

22—26 апрелда тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 24—25 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.

22 апрелда ҳарорат кўтарилиши ҳисобига баланд тоғларда қор кўчиш хавфи сақланиб туради. 22—23 апрелда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, 22—23 апрель ва 25 апрелда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 14-17 даража, кундуз кунлари 23-28 даража бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: