8:51 | 19.02.24

                       

Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярмида совуқ об-ҳаво сақланиб туради

Ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Ўзбекистонда 20–22 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 февралда кечаси -11…-16° совуқ, кундузи -3° совуқ…+2° илиқ, 21–22 февралда кечаси -7…-12° совуқ, кундузи 0…+5° илиқ; Устюртда кечаси 20 февралда -15…-20° совуқ, 21-22 февралда -10…-15° совуқ кундузи 0…-5° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 20 февралда Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3…-8° совуқ, кундузи 20 февралда -3° совуқ…+2° илиқ, 21-22 февралда +1…+6° илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 20 февралда кечаси 11-16° совуқ, кундузи -3° совуқ…+2° илиқ, 21-22 февралда кечаси -7…-12° совуқ, кундузи 0…+5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 20 февралда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 21–22 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 20 февралда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3…-8° совуқ, кундузи 0…+5° илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 20 февралда Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5° совуқ; кундузи 20 февралда +1…+6° илиқ, 21-22 февралда +3…+8° илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 20 февралда Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 февралда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи +4…+9° илиқ; 21–22 февралда кечаси -2° совуқ…+3° илиқ, кундузи +6…+11° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 20 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5° совуқ, кундузи 20 февралда -3° совуқ…+2° илиқ, 21–22 февралда 0…+5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8…-13° совуқ, кундузи -4…-9° совуқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: