9:55 | 10.03.24

                       

Ўзбекистонда хай-тек услубида қурилган илк масжид фойдаланишга топширилди

Бино ичида шунингдек, маъмурият, кутубхона каби зарур хоналар, маҳаллий ҳамда хорижлик турист аёллар учун таҳоратхона ва намозхона ташкил этилган. Масжидга Нажмиддин Ҳасанов имом этиб тайинланди.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги «Ҳасанхон қори» жоме масжиди қайта барпо этилди.

Фото: ЎзА

Замонавий кўринишда қайта қад ростлаган муҳташам масжидда эса намозхонлар учун барча шароит ва қулайликлар яратилди.

Масканнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, диний уламолар, имом-домлалар, намозхонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидланишича, мазкур иншоот мамлакатимизда илк бор ноанъанавий, яъни, хай-тек услубида қурилган илк масжид ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида 4 минг нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.

Бино ичида шунингдек, маъмурият, кутубхона каби зарур хоналар, маҳаллий ҳамда хорижлик турист аёллар учун таҳоратхона ва намозхона ташкил этилган. Масжидга Нажмиддин Ҳасанов имом этиб тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: