10:11 | 13.02.24

                       

Ўзбекистонда ҳар минг кишига ўртача қанча енгил автомобиль тўғри келиши очиқланди

Ўзбекистонда 2024 йил 1 январь ҳолатига жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 3,8 миллионтани ташкил этган. Ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 103 та енгил автомобиль тўғри келади.

 

Статистика агентлиги ахборот хизмати ҳар минг нафар доимий аҳолига қанча автомобиль тўғри келишини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони 3,8 миллионтани ташкил этган. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 103 та тўғри келган.

Қуйида аҳолига тегишли жами автотранспорт воситалари келтирилган:

  • Енгил автомобиллар – 3 759 045 та;
  • Юк автомобиллари – 240 917 та;
  • Автобуслар – 6 297 та;
  • Микроавтобуслар – 9 102 та;
  • Махсус  транспортлар – 5 383 та.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: