20:39 | 02.06.24
Ўзбекистонда хотин-қизларни иш билан таъминлаётган топ-10 корхона маълум бўлди. Рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган корхона 12 444 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан мамлакатда хотин-қизларни иш билан таъминлаётган топ-10 корхоналар рўйхати эълон қилинди.
Маълум қилинишича, хотин-қизларни ишли қилиш ва турмушини яхшилаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Иш берувчилар ҳам бунга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Хотин-қизларни иш билан таъминлаётган топ-10 корхона рўйхати:
«Ушбу корхоналар хусусий секторга тааллуқли бўлиб, иш ўринларини яратиш бўйича ҳам илғорлардан саналади. Шу боис уларга алоҳида миннатдорлик билдирамиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: