16:45 | 26.05.24

                       

Ўзбекистонда иккита институт ташкил этилади

Ўзбекистонда иккита институт ташкил этилади. Улардан бири Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти бўлиши қайд қилинди.

Юридик кадрлар тайёрлашда «мактаб – лицей – техникум – университет» тизими жорий этилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган баъзи ишлар амалга оширилади.

Хусусан, мактабларда «Ҳуқуқ синфи» ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда «мактаб – лицей – техникум – университет» тизими жорий этилади. Шунингдек, Наманган ва Самарқанд вилоятларида юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил қилинади. Мазкур техникумларнинг иқтидорли битирувчилари «юриспруденция» йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилинади.

Бундан ташқари, қуйидаги институтлар ташкил этилади:

  • Адлия вазирлиги ҳузурида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;
  • Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: