16:39 | 15.02.24

                       

Ўзбекистонда илк бор байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Ўзбекистонда биринчи марта байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. 23-25 август кунлари Самарқандда мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 23-25 август кунлари Самарқандда мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.

«3 йилдирки Ўзбекистон энг оммавий спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларини қабул қилиб келмоқда. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб, мамлакатимиз байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилигига мезбонлик қилади», — дейилади хабарда.

Баҳслар Марказий Осиёда ягона эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан кейин ташкил этиладиган мусобақада атлетлар ноолимпия масофаларида беллашади.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: