10:39 | 12.02.24
Ўзбекистонда чет эл чигитни экишга рухсат берилди. Шунга кўра, бир ой муддатда хориждан 3 минг тонна уруғлик чигитни олиб келиш топширилди.
2024 йилдан илк бор четдан олиб келинган чигитни экишга рухсат берилди. Бу ҳақда Президкнт матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, шу пайтгача Пахтачилик кенгаши, Карантин агентлиги, вилоят ҳокимлари бир тўхтамга келиб, қаердан, қандай навли уруғ олиб келиб, қаерга экишни ҳал қилмаган. Шу муносабат билан бир ой муддатда хориждан 3 минг тонна уруғлик чигитни олиб келиш топширилди. Умуман, жорий йилда 100 минг гектарда юқори ҳосилдор хорижий пахта навларини экиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев таннархни камайтириш, юқори ҳосил берадиган уруғ ва кўчатларни етказиб бериш, саноат муҳитини олиб кириш бўйича айрим мутасаддилар ва ҳокимлар етарлича ишламаётгани танқид қилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: