7:39 | 30.05.24
Ўзбекистонда имтиёзли таълим кредитлари учун қанча маблағ ажратилгани очиқланди. Мазкур кредит билан 22 151 нафар талаба қамраб олинган.
Ўзбекистонда имтиёзли таълим кредитлари учун 183,8 миллиард сўм ажратилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил I чораги давомида имтиёзли таълим кредитлари учун 183,8 миллиард сўм ажратилган. Мазкур кредитлар билан 22 151 нафар талаба қамраб олинган. Кредитларнинг катта қисми, яъни 80 фоизи хотин-қизларга берилган — 17 830 нафар талаба бу имкониятдан фойдаланган.
Шунингдек, «Talim-krediti.mf.uz» платформасида Олий таълим вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг 6 таси билан электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилиши натижасида таълим кредити ажратилган 141 минг нафар талабанинг электрон маълумотлар базаси шакллантирилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: