7:39 | 13.05.24

                       

Ўзбекистонда иқтисодий тенгсизлик юзага келади

Ўзбекистонда иқтисодий тенгсизлик юзага келади. Республикада қашшоқлик 36 фоиздан 17 фоизга кескин пасайган.

Ўзбекистон аҳолисининг бой қатлами даромадининг ўсиши камбағал қатламникига қараганда юқори даражада. Бу ҳақда Жаҳон банки ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳоли орасида молиявий тенгсизлик кучайиб бораётганидан хавотирда. Маълумотларга кўра, мамлакатда камбағаллик даражаси сезиларли қисқараётган бўлсада, аҳоли орасида иқтисодий тенгсизлик давом этмоқда.

Фото: Жаҳон банк

Ўзбекистонда қашшоқлик даражаси 2015 йилдаги 36 фоиздан 2022 йилда 17 фоизга кескин пасайган. Бу пасайиш даражаси Европа ва Марказий Осиё давлатларига нисбатан тезроқ содир бўлган. Республикада камбағаллик даражаси 2023 йилда 11 фоизгача камайган.

Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ жойларида камбағалликнинг қисқариши шаҳарларга нисбатан сезиларли бўлганини қайд этди. Бу даврда қарийб 1,6 миллион киши камбағалликдан чиқарилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: