14:55 | 12.02.24

                       

Ўзбекистонда иссиқхоналар қуриш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади

Ўзбекистонда «Оилавий тадбиркорлик» дастури доирасида ихчам иссиқхоналар қуриш учун 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Шавкат Мирзиёев раислигида аграр соҳадаги устувор вазифа ва режаларга бағишланган йиғилишда ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлади.

Маълум қилинишича, йиғилишда иссиқхоналарда маҳсулот етиштиришни қўллаб-қуввалаш бўйича қўшимча чоралар белгилаб олинди. Иссиқхона хўжаликларини кредитлаш механизмини қайта кўриб чиқиш топширилди.

Президент ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди.

Ушбу мақсадларга «Оилавий тадбиркорлик» дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: