18:49 | 01.03.24
Ўзбекистонда истеъмолчи нуқсонли товар нархини нуқсонга мос камайтиришни талаб қилиши мумкинлиги айтилди. Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи қандай талаб қўйишга ҳақли экани маълум бўлди.
Адлия вазирлиги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, истеъмолчининг нуқсонли товарнинг харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтиришни ёки шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд.
«Агар сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчининг товарни алмаштириб бериш ёки ундаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақидаги талабларини бажармаган бўлса, истеъмолчи товарнинг харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтиришни ёки шартномани бекор қилиб етказилган зиён ва маънавий зарарни белгиланган тартибга мувофиқ қоплашни талаб қилишга ҳақли», дейилади хабарда.
Маълумот учун, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига асосан, нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: