20:14 | 26.02.24

                       

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг сувдан қарздорлиги 954 млрд сўмни ташкил этмоқда

450 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан сув ўлчагичдан фойдаланиш қоидаларига амал қилинмагани оқибатида 2,3 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.

Ўзбекистонда ҳозирги вақтда республикада истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги 954 миллиард сўмни ташкил этади.

Ушбу қарздорликнинг 767 миллиард сўми жисмоний истеъмолчиларга, 186 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.

2024 йил январь ойи ҳолатида дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича судларга жами 13,6 миллиард сўмлик даъво аризалар киритилди. Республика бўйича судларга энг кўп даъво аризалари Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти сув таъминоти корхоналари томонидан чиқарилган.

«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан жорий йил бошидан буён ўтказилаётган махсус тадбирлар давомида 696 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, жами етказилган зарар 5,5 миллиард сўмни ташкил этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: