20:14 | 28.05.24
«Ëмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп». Ўзбекистонда июнь ойида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди.
Ўзбекистонда 2024 йилда ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Ҳарорат кундуз кунлари +28…+33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +35…+38 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқин.
Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда 4−5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат кечалари +14…+19, кундуз кунлари +28…+33 даража, баъзи жойларда +35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +37 даражагача бўлади.
6−10 июнда айрим кунларда (1−2 кун) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари +14…+19, кундуз кунлари +28…+33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда +35…+37 даражагача бўлади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари +15…+20, кундуз кунлари +33…+38, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: