19:15 | 02.02.24

                       

Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари сони 614 897 тага етди

Рўйхатда фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳисобга олинмаган

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1 январ ҳолатига кўра 614 897 тани (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этган. Бу ҳақда Савдо саноат палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Айтилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,6 % га ошган. Уларнинг сўнгги беш йилнинг мос даврларидаги динамикаси қуйидагича:

  • 2020 йилда – 353 921 та;
  • 2021 йилда – 436 981 та;
  • 2022 йилда – 488 936 та;
  • 2023 йилда – 555 971 та;
  • 2024 йилда – 614 897 та.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: