17:13 | 13.01.24

                       

Ўзбекистонда конституциявий суд судяларининг ваколат муддати ўзгарди

Бундан аввал биринчи марта беш йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган.

Президент томонидан 2024 йилнинг 12 январ куни имзоланган 895-сонли қонун билан «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради. Ушбу тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қарор қабул қилади.

Бундан ташқари, киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади. Бундан аввал биринчи марта беш йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган.

Маълумот учун, ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: