13:37 | 07.03.24

                       

Ўзбекистонда Корея билан биргаликда қурилиш материаллари соҳасида замонавий лаборатория барпо этилади

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва Жанубий Корея мувофиқланган лабораториялари ўртасида синов лабораториясини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Замонавий лаборатория барпо этилгач, 30 дан ошиқ қурилиш материалларининг 300 га яқин сифат кўрсаткичлари халқаро стандартларда синовдан ўтказилиши йўлга қўйилади.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, «Ўзсаноатқурилишбанк» ва соҳага алоқадор бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси амалий сафар билан Жанубий Кореяда бўлиб турибди, деб хабар берди «Дунё».

Маълум бўлишича, Корея мувофиқланган лабораториялари (КМЛ) ташкилотида бўлиб ўтган мулоқот чоғида делегация вакиллари қурилиш материаллари сифати ҳамда синов лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишди.

Музокаралар якунида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва Жанубий Корея мувофиқланган лабораториялари ўртасида синов лабораториясини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Замонавий лаборатория барпо этилгач, 30 дан ошиқ қурилиш материалларининг 300 га яқин сифат кўрсаткичлари халқаро стандартларда синовдан ўтказилиши йўлга қўйилади.

Маълумот учун, КМЛ Жанубий Кореядаги қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларда синов ҳамда сертификатлаш хизматларини таклиф этувчи нуфузли ташкилот саналади. Унинг ушбу давлатда 20 га яқин синов лабораторияси, дунёнинг 6 та мамлакатда ваколатхонаси, шунингдек, 30 мингга яқин мижозлари ва мингга яқин юқори малакали мутахассислари мавжуд.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: