22:31 | 18.02.24

                       

Ўзбекистонда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво туфайли самолётлар бошқа аэродромларга қўнмоқда

Uzbekistan Airports хабарига, Дубай ва Жидда шаҳарларида Фарғонага йўл олган самолётлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Наманган ҳамда Тошкент аэродромларига қўндирилган.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Дубай–Фарғона рейси 18 февраль куни Наманган аэродромига қўндирилди.

Бунга Фарғона халқаро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (кўринишнинг пастлиги) сабаб бўлган. Самолёт Тошкент вақти билан соат 18:13 да қўнган.

Бундан ташқари, Qanot Sharq авиакомпаниясининг HH5530 (Жидда–Фарғона) рейси экипажи соат 19:35 да Тошкентдаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: