23:15 | 07.06.24

                       

Ўзбекистонда маданият марказларида миллий фильмларнинг бепул намойишлари йўлга қўйилади

Ўзбекистонда маданият марказларида миллий фильмларнинг бепул намойишлари йўлга қўйилади. Шунингдек, ўрта махсус мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мактаби ташкил қилинади.

«Киночилар уйи» «Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи» деб қайта номланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Қайд этилишича, Кинематография агентлигига маҳаллий ва хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик асосида «Тирик тарих» дастури доирасидаги фильмларни яратишга рухсат берилди.

Шунингдек, «Киночилар уйи» «Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи» деб қайта номланди. Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази қошида кинематография соҳаси учун ўрта махсус мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мактаби (киномактаб) ташкил қилинади.

Бундан ташқари, республикадаги олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида, ўрта мактабларда кинолекторийлар, туман (шаҳар)ларда жойлашган маданият марказларида миллий фильмларнинг бепул намойишлари ташкил этилади.

Ушбу намойишлар Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳузуридаги ахборот-мультимедиа стриминг платформаси орқали амалга оширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: