9:13 | 05.02.24
2024 йил 1 майга қадар 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутувчи хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларига инглиз тилидан ташқари хитой, немис, француз, корейс ва япон тилларидан бири ўтилиши мумкин. Бу ҳақда президентнинг қарорида кўзда тутилган.
Унга кўра, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб:
умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11-синфларида тажриба-синов тариқасида ўқувчиларнинг танловидан келиб чиқиб «Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш» ёки «Бизнес ва касб-ҳунар» йўналишлари бўйича ҳам ўқув жараёни босқичма-босқич ташкил этилади (таянч ўқув режа асосида ўқитиш билан бир қаторда);
Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:
2024 йил 1 майга қадар 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутувчи хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади.
2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларига хитой, немис, француз, корейс, инглиз ва япон тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: