12:19 | 23.02.24

                       

Ўзбекистонда март ойида неча кун дам олиниши маълум бўлди

Март ойида ўзбекистонликлар учун дам олиш кунлари белгиланди. Унга кўра, 8–10 март кунлари (шанба, якшанба ҳисобига 3 кун), Наврўз байрами – 21 мартда кетма-кет 4 кун (байрам пайшанба кунига тўғри келади) жума, шанба, якшанба дам олинади.

Президентнинг «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2024 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш учун дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қуйидаги кунлар дам олиш кунлари сифатида белгиланди:

  • барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 22 март — жума, 11 апрель — пайшанба, 18 июнь — сешанба, 3 сентябрь — сешанба, 31 декабрь — сешанба;
  • олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 2 январь — сешанба, 23 март — шанба, 12 апрель — жума, 31 август — шанба, 30 декабрь — душанба.

Шундай қилиб, якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар 13 кун дам олади. Март ойида ўзбекистонликлар 8–10 март кунлари (шанба, якшанба ҳисобига 3 кун), Наврўз байрами – 21 мартда кетма-кет 4 кун (байрам пайшанба кунига тўғри келади) жума, шанба, якшанба дам олади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: