16:45 | 01.06.24
Ўзбекистонда мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари жадаллаштирилади. Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.
Ҳуқуқий ахборот канали республикада мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари жадаллаштирилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, «Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1-центябрдан тадбиркорлар томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлар шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:
Шунингдек, солиқ қўмитаси ҳар чоракда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар орасидан ҳар бир ҳудуд кесимида инсон омилисиз автоматик тарзда камида 10 фоизини танлаб олган ҳолда, уларда назорат тадбирларини ўтказади ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган субъектлар фаолияти кейинги уч чорак давомида назорат қилиб боради.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: