15:19 | 10.06.24

                       

Ўзбекистонда медиамаҳсулотлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади

Мирзиёев медиамаҳсулотлардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида қарор имзолади.

Президент томонидан «Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Рим, 1961 йил 26 октябр) Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақида»ги қонун имзоланди.

Конвенция ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотларининг турдош ҳуқуқларини аҳдлашаётган давлатларда уларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий режимини тақдим этиш йўли билан ҳимоя қилишга қаратилган.

Қонунда қуйидаги шартлар мавжудлиги қайд этилган:

  • Ўзбекистон фақат эшиттириш ташкилотининг штаб-квартираси бошқа аҳдлашувчи давлатда жойлашган бўлса ва узатиш худди шу давлатда жойлашган узатувчи ёрдамида амалга оширилган тақдирда эфирга узатишни таъминлайди;
  • Ўзбекистон тайёрловчиси бошқа аҳдлашувчи давлатнинг фуқароси ёки юридик шахси ҳисобланмайдиган фонограммаларга нисбатан 12-моддани қўлламайди.

Конвенцияга қўшилиш интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг илғор халқаро стандартларини жорий этишга, шунингдек Ўзбекистон обрўсининг ошишига кўмаклашади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: