15:47 | 06.03.24
Ўзбекистонда маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот жамғармаси 600 миллион сўм бўлган ўйинлар ташкил этилади.
Ўзбекистонда 2024 йил 1 мартдан бошлаб алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар «Ёшлар баланси» асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади.
Маълум бўлишича, 2024 йил 1 мартдан бошлаб маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот жамғармаси 600 миллион сўм бўлган хорижий тиллар бўйича танловлар, киберспорт мусобақалари ва «Заковат» интеллектуал ўйинлари юқори савияда ташкил этиб борилиши ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, 1 июндан бошлаб Ёшлар ишлари агентлиги томонидан «маҳалла – туман – вилоят – республика» босқичлари доирасида «Ёш тадбиркор» танловлари ўтказилиб, ёшларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғоялари саралаб борилади. Бунда, ногиронлиги бўлган ёш тадбиркорларнинг лойиҳа ва ғояларига алоҳида эътибор қаратилади.
Республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача микдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий давлатларга малака оширишга юборилади.
Шу билан бирга, ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун «Қизлар академияси» платформаси ишга туширилади. Бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, стажировкалар ташкил этиб борилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: