13:37 | 20.02.24

                       

Ўзбекистонда ўриндан тура олмайдиган, парваришга муҳтож 2 минг кишига ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди

Йиғилишда ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олингани, аммо маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан бехабарлиги таъкидланди. Ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдаланмаётгани қўшимча қилинган.

Рақамлаштириш ҳисобига, ўрнидан тура олмайдиган, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз 2 минг кишига ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, Навоий шаҳрида яшайдиган ногиронлиги бор ёлғиз аёлни 12 ёшли фарзанди мактабга чиқмасдан парваришлаб келаётган бўлган. Унга ижтимоий кўмакчи бириктирилиб, уйида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгани сабаб, фарзанди мактабга чиқиб, оиланинг ижтимоий аҳволи яхшиланмоқда.

Ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлса-да, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам бехабар. Масалан, ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдаланмаяпти.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: