21:51 | 01.02.24

                       

Ўзбекистонда педагоглар судга шикоят қилганда давлат божи тўламайди

Соҳа вакиллари Фуқаролик ва Маъмурий судларга шикоят қилганда тўланадиган бождан озод қилинди.

«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, педагог ходимлар — касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Эслатиб ўтамиз, «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун 1 февраль куни Президент томонидан имзоланган. Унга кўра, эндиликда педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади. Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятини бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига мураббийликни амалга ошириш учун тажрибали педагог бириктирилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: