14:11 | 15.02.24

                       

Ўзбекистонда пора билан ушланган судьялар ва прокурорлар кўрган ишини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев судьялар ва прокурорлар кўрган ишини қайта кўриб чиқиш таклиф қилди. Унинг фикрича, бу каби шахсларнинг ҳаракатлари оқибатида қанчадан-қанча фуқаролар ноҳақ айбланиб, ноҳақ судланиб кетган бўлиши мумкин.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев жиноятчи шахслар кўриб чиққан барча материаллар қайта кўриб чиқилишини таклиф қилди.

Спикер ўринбосарининг фикрича, бу каби шахсларнинг ҳаракатлари  оқибатида қанчадан-қанча фуқаролар ноҳақ айбланиб, ноҳақ судланиб кетган бўлиши мумкин.

«Бугун яна бир прокурор пора билан қўлга тушди. Ўтган ҳафта эса Мингбулоқ туман суди раиси пора билан қўлга олинган эди.

Афсуски, бундай ишлар одатий ҳолдек ўтиб кетмоқда. Бироқ қонунни амалда қўллаш орқали қонунийликни таьминлаш асосий бурчи бўлган бу каби шахсларнинг ўзлари қонунни бузишаётгани одамларда қонунларга, пировардида эса давлатга бўлган ишончни йўқотади.

Шу боис, бундай шахсларнинг жиноятига баҳо беришда уларнинг ўтган фаолияти давомида фуқароларга нисбатан тасдиқлаган айблов хулосалари ва қабул қилган қарорларига ҳам баҳо берилиши керак. Чунки бу каби нолойиқ шахсларнинг ҳаракатлари  оқибатида қанчадан-қанча фуқаролар ноҳақ айбланиб, ноҳақ судланиб кетган бўлиши мумкин.

Фикримча, қонунчиликни мана шу йўналишда такомиллаштириш зарур. Бундай жиноятчи шахслар кўриб чиққан барча материаллар кўтарилиб, қайта кўриб чиқилиши шарт. Шунда адолат тикланади»

Ўзбекистонда пора билан ушланган судьялар ва прокурорлар кўрган ишини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: