7:19 | 05.06.24
Энди Ўзбекистонда давлат банклари ва давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш тақиқланади.
Иқтисодчи Отабек Бакиров маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга (улар асосан монополистик ва олигархик тузилмалар) берилган ҳозирги имтиёз, преференция ва бошқа чекловчи нотариф тўсиқлар билан бизни Жаҳон савдо ташкилоти аъзолари қабул қилмайди, – деб фикр билдирмоқда.
Шунинг учун, имкониятларни бирхиллаштириш бўйича қатор жараёнлардан ўтиш керак бўлади, – деб ёзади у.
Хусусан:
2026 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилган имтиёзлар ва преференциялар, шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдордаги преференцияси ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган электротехника ва электромаиший маҳсулотларга нисбатан 20 фоизгача нарх преференцияси бекор қилинади.
Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) мавжуд бўлмаганда ёки лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш қурилиш-монтаж ишлари билан параллел равишда олиб борилганда, консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар, шунингдек, давлат банклари ва давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш тақиқланади.
Импорт қилинадиган ва ишлаб чиқариладиган акциз солиғи тўланадиган товарлар учун акциз солиғи ставкаларини қуйидаги энг охирги муддатларгача босқичма-босқич бирхиллаштирилади:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: