16:55 | 09.03.24

                       

Ўзбекистонда пулли автомобил йўллари тўғрисида қонун лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистонда пулли автомобил йўллари тўғрисида қонун лойиҳаси эълон қилинди. Қонун лойиҳаси муҳокамаси 22 мартгача давом этади.

Ўзбекистонда «Пулли автомобил йўллари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Қайд этилишича, қонуннинг мақсади пулли автомобил йўлларини режалаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, эксплуатация қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Пулли автомобил йўлларининг қурилиши ва эксплуатация қилинишининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • йўл қурилиши соҳасида давлат ва хусусий бошқарувни такомиллаштириш;
  • йўл соҳасига инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
  • йўл хўжалиги соҳасида замонавий технологиялар ва ишлаб чиқариш сирлари(ноу-хау)ни қўллаш ҳамда хусусий сектор кўникмалари ва ресурслари тизимини жорий этиш орқали фойдаланувчилар ҳамда пулли автомобиль йўлларига туташ ҳудудда яшовчи аҳоли учун қулай ва хавфсиз йўл хизмати тизимини яратиш;
  • халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ тўсиқсиз ва юқори тезликда ҳаракатланиш имконини берувчи автомобиль йўллари тармоғини яратиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш.

Маълумот учун, қонун лойиҳаси муҳокамаси 22 мартгача давом этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: