18:17 | 28.01.24

                       

Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари энг кўп пул топаётгани бўйича маълумот берилди

Таълим, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш энг қуйи поғоналарни банд этган.

Ўзбекистонда 2023 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 4 миллион 551 минг сўмни ташкил этиб, 2022 йилдагига нисбатан 17,2 фоизга ошди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.

Январь–декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий, Тошкент, Андижон ҳамда Бухоро вилоятларига тўғри келади.

Ўртача иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари эса Фарғона (19,1 фоиз), Жиззах (18,1 фоиз), Хоразм (18 фоиз), Самарқанд (17,8 фоиз) ҳамда Тошкент шаҳрида (18,7 фоиз) қайд этилган.

2023 йилда ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи молия ва суғурта соҳасига тўғри келиб, 13 миллион 323 минг сўмни ташкил этган. Ахборот ва алоқа соҳаси 10 миллион 602 минг сўм, ташиш ва сақлаш соҳаси 6 миллион 937 минг сўм, саноат соҳаси 5 миллион 622 минг сўм билан ўртача ойлик иш ҳақида нисбатан юқори кўрсаткични қайд этган.

Таълим (3 миллион 123 минг сўм) ҳамда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3 миллион 2 минг сўм) соҳалари эса бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналарда эканлигини кўриш мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: