9:17 | 14.02.24

                       

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йиллик кўрсаткичлари эълон қилинди

Ўзбекистонда 2023 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 426,3 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 4,1 фоизга ошган. Деҳқончилик кесимида энг кўп сабзавотлар етиштирилган.

Стацистика агентлиги ахборот хизмати бир йилда 426,3 триллион сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилганини эълон қилди.

Қайд этилишича, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 2022 йилга нисбатан 4,1 фоизга ўсган. Қуйида 2023 йилда етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми келтирилган:

  • Дон маҳсулотлари – 8,4 миллион тонна;
  • Картошка – 3,6 миллион тонна;
  • Сабзавотлар – 11,6 миллион тонна;
  • Полиз экинлари – 2,4 миллион тонна;
  • Мева ва резаворлар – 3,1 миллион тонна;
  • Узум – 1,7 миллион тонна.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: